
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видео юракларни ларза солди десам муболаға бўлмайди. Тасвирлардан пиёдалар ўтиш йўлагида турган аёлни машина уриб кетганини кўриш мумкин.
Лекин бундан ҳам ёмони, қанчадан-қанча йўловчилар, машиналар аёлнинг ёнидан бепарвогина ўтиб боришаётгани. Наҳотки, бу инсонларнинг ҳеч бирида юрак бўлмаса, виждон бўлмаса?! Наҳотки, инсон қадр-қиммати шу қадар паст бўлса? Энг ачинарлиси эса, катта йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир машина йўлда ётган аёлни устидан эзиб ўтиб кетди. У ҳам кимнингдир фарзанди, кимнингдир онаси ва яна кимнингдир севикли ёри бўлиши мумкинку.
Видеони кўрар экансиз беихтиёр тилингизга «Астағфуриллоҳ» деган сўз келади. Бежизга инсониятнинг энг катта душмани ЛОҚАЙДлик деб айтилмайди.
[media=https://www.facebook.com/uzbvideo/videos/2234062523273881/] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар