09:00 / 25.08.2018
5 370

Боланинг кўзгудаги акси видеоси фойдаланувчиларни ажаблантирди (видео)

Боланинг кўзгудаги акси видеоси фойдаланувчиларни ажаблантирди (видео)
АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида яшовчи аёл твиттерда фойдаланувчиларни ҳам қўрқитган, ҳам ажаблантирган видеони жойлаштирди.

Видеода бир бола кўзгу олдида туриб, турли қилиқлар қилаётгани тасвирланган. Бир неча сониядан кейин бола кўзга олдидан кетади. Ажабланарлиси, бунда боланинг кўзгудаги акси ундан тезроқ ҳаракатланиб, қўзгуда олдинроқ йўқолади.
[media=https://twitter.com/satxjolynn/status/1031643061242265600]
“Бу видеони кўрганим сари у қўрқинчлироқ туюлмоқда”, дейилган видеога берилган изоҳда.

Ролик 4 млн дан кўпроқ марта томоша қилинган, 178 минг лайк ва 113 минг ретвит тўплаб, ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлган.

“Мен 0,5 сония кечикадиган кўзгу ҳақида ҳеч эшитмагандим”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Бошқа фойдаланувчи эса бу ҳолатга ҳазил билан қараб, “Кўзгудаги акслар бошқа оламда жойлашган ва истаган ишларини қила олади”, деб ёзган.

Бироқ баъзилар ушбу видеонинг “мистик” эканига шубҳа билдиришган. Фойдаланувчилардан бирининг фикрича, бундай эффектга сирпанувчи затвор билан суратга олиш техникаси ёрдамида эришилади.

“Бунда камера чапдан ўнгга ёзади. У бутун тасвирни бир вақтда қайд қилмайди”, деб тушунтирган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боланинг кўзгудаги акси видеоси фойдаланувчиларни ажаблантирди (видео)