07:00 / 27.08.2018
3 270

Учувчи сўнгги парвоз олдидан таъсирли нутқ сўзлади (видео)

Учувчи сўнгги парвоз олдидан таъсирли нутқ сўзлади (видео)
«Totoy» тахаллуси билан танилган «Cebu pacific» авиакомпанияси капитани Ризалино Иризарининг сўзлаган нутқи туширилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мактан ороллари томон ҳаракатланиши керак бўлган 600-рейс учувчиси парвоз олдидан ўз кабинасидан чиққан ва йўловчиларга бу унинг охирги хизмат вазифаси эканлигини маълум қилган.

«Бугун мен учувчи сифатида сўнгги бор самолёт бортига кўтарилдим. Авиация соҳасидаги 48 йиллик фаолиятим мен учун жуда қадрли. Экипаж ва оила аъзоларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман», дейди ҳаво кемаси капитани.

Анъанага биноан, Иризарини Кебу аэропортида ўт ўчириш машиналари ёрдамида ташкил этилган «сув қутловлари» орқали кутиб олинди. Парвоз якунига етганидан сўнг, йўловчилар учувчини самимий қутлашган ва бирга суратга тушишган.

Йўловчилардан бирининг фикрига қараганда, капитаннинг оила аъзолари ҳам самолёт бортида бўлган.

«Учувчи ўз кабинасидан чиқиб, микрофонга яқинлашар экан, бироз чўчиб кетдик. Одатда фавқулодда ҳолатлар юзага келганда шундай қилишар эди. Лекин учувчининг сўнгги хизмат куни эканлигини билиб, биз ҳам хурсанд бўлдик. Бу тарихий парвозда бевосита қатнашиш биз учун ёқимли бўлди», дейди йўловчи.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Учувчи сўнгги парвоз олдидан таъсирли нутқ сўзлади (видео)