08:31 / 31.08.2018
5 313

АҚШлик атеистлар доллардаги “Биз Худога ишонамиз” иборасини олиб ташлашни талаб қилишди

АҚШлик атеистлар доллардаги “Биз Худога ишонамиз” иборасини олиб ташлашни талаб қилишди
Америкалик атеистлар жамияти мамлакат банкнотасидаги инглиз тилида ёзилган In God We Trust (Биз Худога ишонамиз) иборасини олиб ташлашни талаб қилиб судга мурожаат қилишди.

“Reuters” агентлигининг маълум қилишича, уларнинг аризаларига кўра ушбу ибора атеистларнинг “диний” қарашларига зид ва уларнинг эркин фикрлаш борасидаги ҳуқуқларини поймол қилмоқда. Шунингдек, ушбу ибора мамлакат конституциясидаги АҚШ Конгрессининг ҳеч қандай диний қарашни қўллаб-қувватлаши мумкин эмаслиги ҳақидаги моддасига ҳам зиддир.

Лекин, суд мазкур жамоанинг талабини қондирмади ва асоссиз деб топди. Чунки, доллар банкноталарида “Биз Худога ишонамиз” иборасини ёзиш ҳақидаги қарор АҚШ конгрессига оид ва бошқа диний қарашларга таъллуқли қонунлар қабул қилинишидан аввалроқ қабул қилинган, ҳамда у ҳеч кимни бирор динга эътиқод қилишга ёки ўз диний дунёқарашини ўзгартиришга мажбурламайди, дея АҚШ суди ўз қарорини изоҳлади.

Эслаб ўтиш жоиз,In God We Trust (Биз Худога ишонамиз) ибораси 1956 йилда Дуайт Дэвид Эйзенхауэр томонидан давлат шиори сифатида қабул қилинган.

Танга пулларда мазкур ибора 1864 йиллардаги Фуқаролик уруши вақтида зарб этила бошланган. Банкноталарда эса мазкур ибора 1960 йилдан бошлаб муҳрлана бошланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик атеистлар доллардаги “Биз Худога ишонамиз” иборасини олиб ташлашни талаб қилишди