08:58 / 31.08.2018
5 781

Исроиллик яҳудий нима учун мусулмон бўлганини маълум қилди

Исроиллик яҳудий нима учун мусулмон бўлганини маълум қилди
Шу кунларда исроиллик яҳудий мухбирлардан бири Махди Мажид Ислом динини қабул қилди, дея хабар бермоқда Исламньюс сайти.

Авваллари ҳукумат аъзолари билан яқин муносабатда бўлган журналист Ислом динини қабул қилиши сабабини маълум қилар экан, бунга асосий сабаб раҳбарларнинг риёкорликлари эканини таъкидлади.

“Авваллари мен мусулмон эмасдим. Лекин, ҳозир Яратганга шукрлар бўлсинки, Унинг марҳамати ила мен ҳақиқатни ҳис қилдим ва тўғри йўлни танладим”, дейди у.

Махди ўзининг Твиттердаги саҳифасида калимаи шаҳодатни ёзиб қолдирди ва унинг остига “Мен ноҳақ қон тўкувчи, адолатсиз ва жоҳил кишиларга эргашишни истамайман”, дея изоҳ қолдирди.

Шу билан бирга Махди Мажид Исроилни “сионистик давлат” дея атаган. “Мен сизларни Исроил ҳукумати аъзоларининг чиройли ва ширин сўзларига ишонмасликларингизни сўрайман. Чунки улар иккиюзламачи, риёкордирлар, улар фақатгина ўз манфаатларини ўйлайдилар”, дейди журналист ўз саҳифасида.

Манба: muxlis.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроиллик яҳудий нима учун мусулмон бўлганини маълум қилди