Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 9 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллиги байрами арафасида турли соҳа ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб Кун нашри хабар берди.
Мукофотланганлар орасида президентининг тўнғич ўғли – Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали ҳам бор. У «давлат ҳокимияти ижроия органида муносиб ва самарали фаолияти» учун 2-даражали «Зарринточ» («Олтин тож») ордени билан мукофотланди.
«Зарринточ» ордени билан муносиб хизматлари, фаол давлат ва ижтимоий сиёсий фаолият олиб борган, демократик ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишда юксак натижаларга эришган, мамлакат фан ва маданияти ривожига ҳисса қўшган республика фуқаролари мукофотланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тожикистон президентининг 21 ёшли ўғли ҳаётидаги илк лавозимга тайинланди

Эмомали Раҳмон Тожикистон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимларини «элакдан ўтказиш»га кўрсатма берди

Эмомали Раҳмон: "Тожикистон транспорт қамалидан чиқди"

Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади

Японияда Эмомали Раҳмон кортежи ЙТҲга учради (видео)

Кетиш олдидан. Атамбоевлар давлат мукофотига лойиқ кўрилди