date
views 3 975

Украина президенти Порошенко Маккейнни Украина қаҳрамони деб атади

Украина президенти Порошенко Маккейнни Украина қаҳрамони деб атади
Фото: «Lenta.ru»
Украина президенти Пётр Порошенко америкалик сенатор Жон Маккейн билан видолашув маросимида уни Украина қаҳрамони деб атади, деб маълум қилмоқда «Хабар» нашри.

«Биз барчамиз уни Майдонда инқилоб пайтида, 26 даража совуқда устки кийимсиз чиқиб юзлаб кишиларга керакли сўзлар билан мурожаат қилганида эслаб қолганмиз... Сиз Американинг чин қаҳрамонисиз ва яна Украинанинг ҳам чин қаҳрамонисиз. Раҳмат сизга», - деган Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, АҚШлик машҳур сиёсатчи, республикачи Жон Маккейн 25 август куни 81 ёшида мия саратони туфайли вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти Порошенко Маккейнни Украина қаҳрамони деб атади