Америкалик талаба ётоқхонадан бир ярим метрлик илон тутиб олди

Америкалик талаба ётоқхонадан бир ярим метрлик илон тутиб олди
Нью-Йорк марказидаги Гамильтон коллежи талабаси ётоқхонадаги музлаткич орқасидан узунлиги бир ярим метр бўлган илонни топди деб хабар берди Даракчи нашри.

Маълум бўлишича, мазкур илон қўшни хонада яшовчи талабага тегишли бўлиб, у эгасидан қочиб кетган. Талаба ётоқхона қўриқчилари ёрдамида илонни хонасидан олиб чиққан.

Ётоқхонада ҳайвон сақлаш мумкин эмаслиги туфайли илон ёввойи табиатни ҳимоя қилиш Марказига топширилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар