10:20 / 04.09.2018
4 176

Хитой Африка давлатларига 60 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратади

Хитой Африка давлатларига 60 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратади
Хитой раиси Си Цзиньпин Африка давлатларига 60 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой-Африка ҳамкорлиги форумидан Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Бу маблағдан 15 млрд долларини фоизсиз ва имтиёзли кредитлар ҳамда шундоқ ажратиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Африка давлатларига 20 млрд долларлик кредит линияси тақдим қилинади. 10 млрд доллар Хитой ва Африкани ривожлантириш махсус жамғармаси орқали, 5 млрд доллар эса Африка импортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ажратилади. Қолган 10 млрд долларни Хитой компанияларига 3 йил давомида инвестиция қилиш таклиф қилинган. Бундан ташқари, Хитой Африканинг ночор давлатларидан ҳисоб-китоб қилиш муддати 2018 йилда якунланувчи давлат қарзларини кечиб юборади.

“Хитой-Африка ҳамкорлиги Хитой ва Африка одамларига кўриш ва ҳис қилиш мумкин бўлган фойда ва муваффақият тақдим қилиши керак”, деб айтган Хитой раиси.

Си Цзиньпин Хитой Африкада экология соҳасида 50 та лойиҳани амалга ошириб, атроф-муҳитни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашга эътибор қаратади. У, шунингдек, Хитой Африка иттифоқига бепул ҳарбий ёрдам тақдим қилишни давом эттириб, тинчлик ва хавфсизлик жамғармасини ташкил қилишга ваъда берган.

Жон Хопкинс университетининг истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби маълумотларига кўра, Хитой 2000 йилдан 2016 йилгача давр ичида Африкага 125 млрд долларга яқин маблағ ажратган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Африка давлатларига 60 млрд долларлик молиявий ёрдам ажратади