Порошенко Лондондан Киевга оддий йўловчи самолётда учиб келди

  • 04 сентябрь 2018, 23:05
  • 1 877
  • Дунё
  • Порошенко Лондондан Киевга оддий йўловчи самолётда учиб келди
    British Airways рейсининг ғайриоддий йўловчиси ҳақида Facebook фойдаланувчиси Катерина Козориз ёзди: “Дўстлар, бугун Лондондан Киевга British Airways самолётида учиб келдик ва ғайриоддий йўловчини кўриб ҳайрон қолдик. У барчага табассум қилди, юкларини юкхонага ўзи жойлади ва оддийлиги билан ҳайратда қолдирди”.

    Петр Порошенко Жон Маккейннинг таъзия маросимида иштирок этиб АҚШдан қайтаётган бўлган.

    Украина президентининг авиация парки учта: A-319-115, Ан-74ТК-300Д, Ан-148 самолёти ва Ми-8МТВ-1 вертолётидан иборат. Segodnya.ua’нинг хабар беришича, АҚШга ташриф шахсий мақсадда бўлгани сабабли Порошенко оддий йўловчи самолётдан фойдаланган.

    » » Порошенко Лондондан Киевга оддий йўловчи самолётда учиб келди