
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Самара вилояти, Исаклин туманида 1 сентябрь куни рўй берган даҳшатли ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Toyota Lite автомобилининг ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган. У охирги лаҳзада хатосини тўғирлашга ҳаракат қилган, бироқ қаршисидан келаётган юк машинасига бориб урилган.
Кучли зарбадан Toyota чеккага учиб кетган, унга воқеани суратга олаётган Mitsubishi ва Toyota Mark автомобиллари келиб урилган.
Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида 5 киши – 52 ёшли эркак, 55 ёшли аёл, 14 ёшли бола, 14 ва 7 ёшли қизчалар ҳалок бўлган, бундан ташкари , юк машинаси ҳамда яна бир автомобилнинг ҳайдовчилари касалхонага ётқизилган.
[media=https://youtu.be/sD-6BBEGwMI] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар