10:56 / 07.09.2018
4 043

Шимолий Корея етакчиси АҚШ ҳукуматига мактуб юборди

Шимолий Корея етакчиси АҚШ ҳукуматига мактуб юборди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореялик махсус вакили орқали АҚШ ҳукуматига мактуб бериб қўйишни сўради.

Улар Пхеньянда учрашдилар. Учрашувдан сўнг у Ким Чен Ин Корея ярим оролининг ядро қуролидан холи ҳудуд қилиш масаласида ҳеч қандай силжиш йўқлиги ҳақида Вашингтоннинг фикрига норози эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, КХДР етакчиси Пхенгери полигони тўхталиши мамлакат янги ядровий тадқиқотларни амалга ошириш имконидан маҳрум бўлганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамияти Пхеньян қадамларини тўлиқ баҳоламади.

Шу билан бирга, Ким Чен Ин 2021 йил январ ойида Доналд Трамп президентлик ваколати тугашига қадар яриморолда вазият тартибга солиниши ва АҚШ билан муносабатлар нормаллаштириш жараёни якунланишига умид билдирди.

Шунингдек, у Корея яриморолида урушни тугатиш тўғрисидаги расмий келишув минтақада Америка қўшинлари иштироки билан боғламаганлигини ҳам қўшимча қилди.

Кейинчалик, Трамп ҳам Сеулдаги махсус вакил орқали шимолий кореялик ҳамкасбига мактуб юборганлиги маълум бўлди.

Шимолий Кореядан Ким Чен Ин “президент Трампга қатъий ишончи”ни эълон қилди. Раҳмат, раис Ким. Буни бирга амалга оширамиз!”, - деб ёзди АҚШ етакчиси ўзининг Twitter-аккаунтида.

АҚШ ва КХДР саммити тарихда биринчи марта 12 июнда Сингапурда ўтказилганди. Унда Трамп ва Ким Чен Ин учрашдилар. Учрашув якуни бўйича Трамп КХДР билан ҳужжат имзолангани ва Корея ярим ороли ядро қуролидан холи ҳудуд қилиш жараёни тез амалга оширишини маълум қилганди. Шимолий Корея раҳбари ўз навбатида, саммит якуний ҳужжатининг имзоланиши икки давлат ўртасида муносабатларида янгича старт берилганлиги ва келажакда катта ўзгаришлар бўлишига ваъда берди.

Бироқ бундан кейин КХДРнинг ядродан воз кечиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ҳеч қандай хабарлар келмаган. Бу Трампнинг норозилигига сабаб бўлди. Август якунида АҚШ президенти давлат котиби Майк Помпеога КХДРга режалаштирилган ташрифни қолдириш ҳақида топшириқ берганлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея етакчиси АҚШ ҳукуматига мактуб юборди