Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Чапаево қишлоғида полиция сержанти взвод командирини отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Мой город» минтақавий портали Акжайик тумани ҳокими Одил Жўламановга асосан хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, воқеа пайшанба, 6 сентябрь куннинг иккинчи ярмида содир бўлган.
«Ҳаммаси ИИБ ҳовлисида содир бўлди. Ходим ўз бошлиғи - взвод командирини отиб ўлдирди. Тергов ишлари бошланди», - дея маълум қилди Жўламанов.
Унинг таъкидлашича, сержант ҳозирги вақтда қўлга олинган.
Вилоят полицияси матбуот хизматидан хабар беришларича, взвод командири шифокорлар келишидан олдин ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган взвод командири 29 ёшда, сержант эса - 24 ёшда бўлган. Уларнинг ўртасидаги можаро сабаби ҳозирча номаълум.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Москвада полициячи Ўзбекистон фуқаросини отиб ташлади

Францияда полиция мансабдори хотини ва икки боласини отиб ташлади

Полиция Барселонадаги терактнинг иккинчи ижрочисини отиб ташлади

Сан-Францискодаги компанияда ходим ўз ҳамкасбларини отиб қўйди

АҚШда қариялар уйида отишма содир этилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Чехиядаги ресторанда номаълум шахс 9 кишини отиб ўлдирди