Ҳиндистонлик Нави Кумар Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. У бир дақиқа ичида максимал кўп миқдордаги ёнғоқларни боши билан чақиб ташлаб, ўз номини тарихга киритди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
Жараён видеосидан кўриш мумкинки, Кумар боши билан бир текисда ишлаган ҳамда 217та ёнғоқни чақиб ташлаган. Ролик эълон қилинганидан сўнг, уни деярли 50 мингга яқин одам томоша қилди.
Видеога қолдирилган изоҳларда баъзи фойдаланувчилар эркакнинг соғлиғи ҳақида ташвишлана бошладилар. «Умид қиламанки, сизнинг миянгиз ташқарига чиқиб кетмайди», - деб ёзади улардан бири. Бошқалар эса Кумарнинг ҳаракатларини маъқулладилар. «Худди болға каби кучли бош», - дея хулоса қилган бошқа бир фойдаланувчи.
Ёнғоқни бош билан уриш орқали чақиб ташлаш бўйича аввалги рекорд покистонлик Муҳаммад Рашидга тегишли эди. У бир дақиқада 155 ёнғоқни чақишга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, эркак жанг санъатлари билан шуғулланган, аммо Рашид бошидан бундай фойдаланиш учун қанча машқ қилгани номаълум. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади