Ўтган ҳафтада Хитой раиси Си Цзиньпин кўп вақтини видеоўйинлар ортида ўтказувчи болалардан хавотирдалигини айтган. Гап шундаки, Хитойда узоқни кўра олмасликдан азият чекувчи одамлар кўпайиб бормоқда. Цзиньпин қатъий чораларга борди ва энди давлат кўп фойдаланувчили онлай-ўйинлар сонини ҳамда ўйинлар ортида ўтказилган вақтни назорат қилади.
Кўрсатмага биринчилардан бўлиб онлайн-ўйинлар ишлаб чиқарувчи Tencent компанияси амал қилган. 15 сентябрдан хитойик ўйинчилар ўйинга кириш учун ҳақиқий номини кўрсатиши мажбурий қилинади. Киритилган маълумот полицияга юборилади ва у ерда ўйинчининг ёши аниқланади. Агар бола 13 ёшдан 18 ёшгача бўлса, унда унга кунига 2 соатгача, агар 12 ёшдан кичик бўлса, кунига 1 соатгача ўйнашга рухсат берилади.
Tencent бундай чораларни июлдаёқ киритмоқчи бўлган. Ўшанда бу шунчаки ота-оналар назорати бўлган. Энди эса ўйнаш вақтини давлат тартибга солади ва болалар ёлғон ахборотни кирита олмайдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди