23:38 / 09.09.2018
4 478

Хайрия ишларига 2 млрд доллар сарфлаган Усмонов (видео)

Хайрия ишларига 2 млрд доллар сарфлаган Усмонов (видео)
«Россия» телеканалининг «Вести в субботу» кўрсатуви Алишер Усмоновнинг 65 йиллигига бағишланган кўрсатувни намойиш этди.

Кўрсатувда Усмонов дунёда биринчилардан бўлиб интернетнинг тижорий салоҳиятини илғай олганлиги билдирилган.

Шунингдек, ўта бой бўлган кўплаб кишилардан фарқли ўлароқ, ўз номи атрофида ортиқча шов-шувсизларсиз хайрия ишларига 2 миллиард доллар сарфлагани қайд этилган.

Хусусан, Усмонов Мстислав Ростропович ва Галина Вишневскаянинг 450 тарихий буюмдан иборат рус санъати асарлари коллекциясини 2007 йилда Sotheby’s аукционида савдолар бошланишидан олдин тўлиғича сотиб олгани ва Россия давлатига беғараз ҳадя этгани эслатиб ўтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хайрия ишларига 2 млрд доллар сарфлаган Усмонов (видео)