date
views 5 845

Тинч океани қаърида сирли излар топилди

Тинч океани қаърида сирли излар топилди
Фото: National Oceanography Centre
Тинч океанининг Мексика ва Гавайи орасидаги қисмида 4 минг километр чуқурликда баъзи олимларнинг фикрича номаълум учар жисм томонидан қолдирилган бўлиши мумкин бўлган сирли излар топилди.

2,5 метр узунликка ва 30 сантиметр чуқурликка эга бўлган излар Саутгемптондаги Миллий океанографик марказ олимлари томонидан чуқур сув ости роботи ёрдамида аниқланган. Британиялик олимлар излар топилган жойда тоғ-кон ишлари ёки илмий операциялар ўтказилганини истисно қилишган ҳамда излар балиқлар ёки чуқур сув ости жонзотлари томонидан қолдирилиш учун ҳаддан зиёд катталигини таъкидлаб ўтишган.

Олимлардан бири доктор Ли Маршнинг айтишича, таҳлил излар тасодифий тарзда жойлашмаганини кўрсатган. Мутахассис ушбу излар жуда кам ҳолатларда бундай катта чуқурликка шўнғийдиган китлар томонидан қолдирилган бўлиши мумкинлигини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинч океани қаърида сирли излар топилди