20:36 / 14.09.2018
2 766

Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди

Хакер онлайн-казинода қаторасига 24 марта жек-потни қўлга киритди
Runningsnail тахаллуси остидаги хакер DEOSGames онлайн-казиносида кетма-кет 24 марта жек-потни қўлга киритди. У ютуқни ўз ҳисобига ўтказганидан сўнг казинони тарк этди. Бу ҳақда DEOSGames ўзининг Twitter-аккаунтида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, хакер онлайн-казинога ҳужум қилиш натижасида қарийб 24 минг долларни қўлга киритган.
DEOSGames мазкур ҳужумни фойдали сабоқ деб атади. «Бу яхшигина стресс-тест бўлди ва биз сезиларли даражада кучайдик», — деди компания вакиллари.

Аввалроқ казино маълумотлар базасини аквариум ичидаги «ақлли» термометр орқали бузиб кирган хакерлар ҳақида хабар қилинганди. Жиноятчилар унинг сигналидан казино ички тармоғига кириш учун фойдаланишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)