23:36 / 16.09.2018
4 017

АҚШда XIX асрда барпо этилган шаҳарча сотувга қўйилди

АҚШда XIX асрда барпо этилган шаҳарча сотувга қўйилди
АҚШнинг Жоржия штатида Тумсборо шаҳри деярли бутунлигича сотувга қўйилди. Харидор нафақат турар жойлар, балки кўплаб бошқа иншоотлар: ресторан, меҳмонхона, тегирмон ва ҳаттоки “опера театри”ни қўлга киритади, деб айтилган Craigslist сайтида жойланган эълонда.

Шаҳар 1,7 млн долларга сотилмоқда. Таъкидланишича, бу қиймат Нью-Йорк ёки АҚШнинг бошқа бирон йирик шаҳридаги нуфузли тумандаги квартира нархига тенг.

Харидор, шунингдек, пахта сақлаш учун омбор, банкет зали, сартарошхона, эски банк биноси, 1869 йилда қурилган темир йўл депоси, сунъий ҳовуз, артезиан чашмасига эга бўлади.

“Шаҳарнинг ҳозирги эгалари Тумсборо яхши қўлларга тушишига умид қилишмоқда. Шаҳарнинг янги эгалари бу жойнинг ўзига хослигини ва унинг тарихий қиёфасини сақлаб қолишлари муҳимлигини англашлари лозим”, деб айтилган сайтда. Шаҳарни сотувга қўйганлар ундан туристик маскан ва очиқ осмон остидаги музей, мусиқий фестиваллар ёки фильмлар суратга олиш жойи сифатида фойдаланиш мумкинлигини айтишмоқда.

Тумсборо шаҳри XIX асрнинг иккинчи ярмида темир йўл депоси атрофида барпо этилган. Унинг умумий майдони 4,9 кв. км ни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда XIX асрда барпо этилган шаҳарча сотувга қўйилди