08:31 / 17.09.2018
4 295

Рим папаси мафия аъзоларини жиноят ва зўравонликлардан воз кечишга чақирди

Рим папаси мафия аъзоларини жиноят ва зўравонликлардан воз кечишга чақирди
Рим папаси Франциск Сицилияга ташрифи чоғида мафия аъзоларига мурожаат қилиб, уларни жиноят ва зўравонликлардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда BBCга таяниб Дарё хабар бермоқда.

Папа ўз нутқида кўплари черковга борадиган ва диндор эканликларини намойиш этадиган уюшган жиноятчилик аъзолари бир пайтнинг ўзида ҳам Худога ишониши, ҳам мафиоз бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Франциск Сицилия пойтахти Палермога Жузеппе ота Пулизи хотирасига эҳтиром билдириш учун борди. У шаҳарни ўз назоратига олган мафия билан қарама-қаршиликка борганидан сўнг 1993 йилда ўлдирилган, 2003 йилда эса авлиёлар қаторига қўшилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси мафия аъзоларини жиноят ва зўравонликлардан воз кечишга чақирди