13:25 / 17.09.2018
4 612

Энди кроссовкалар ҳам доллар “туғяпти”...

Энди кроссовкалар ҳам доллар “туғяпти”...
Манчестер шаҳрида истиқомат қилувчи 19 ёшли талаба қиз Элла Гильман “eBay”(интернет дўкон)дан бир жуфт кроссовка сотиб олганди. Бироқ уларни кийиб кўрмоқчи бўлганида ажойиб топилмага дуч келди. Оёқ кийимининг бир пойи ичига конвертга солинган 1300 доллар турган экан.

Элла узоқ ўйлаб ўтирмасдан сотувчига дарҳол хат ёзди. Маълум бўлишича, кроссовкаларнинг собиқ эгаси Брайтонлик Лора Хазелдин йиғилган пулларини турли жойларга беркитишни хуш кўрган. Бир куни у шу кроссовкалар ичига пул беркитиб, уларни дарҳол унутиб юборган. Кейин эса уларни пуллари билан бирга сотиб юборган.

Элла Гилман топилган долларларни эгасига дарҳол қайтариб жўнатди. Миннатдорчилик белгиси сифатида эса Хазелдин қиздан кроссовкалар пулини олмади.

Ҳа, британиялик қизнинг ҳалоллигига тан бермай иложинг йўқ.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди кроссовкалар ҳам доллар “туғяпти”...