12:15 / 18.09.2018
4 946

Қатар амири Эрдўғонга дунёдаги энг қиммат самолётни совға қилди

Қатар амири Эрдўғонга дунёдаги энг қиммат самолётни совға қилди
Қатар амири Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга 500 миллион доллар қийматга эга люкс классдаги «Boeing 747-8» русумли самолётни совға қилди. Бу хабарни Эрдўғоннинг ўзи ҳам тасдиқлади. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Аввалроқ Туркия матбуоти Қатар амири Тамим ибн Ҳаммод ас-Соний Туркия президентига дунёдаги энг улкан ва энг қиммат шахсий самолётни совға қилгани ҳақида хабар берган эди. Ҳаво кемаси 94 кишини ўз бағрига олади.

«Беш юз миллион доллар қийматга эга бу самолёт сотувга қўйилган эди. Биз унга қизиқиб қолдик. Қатар амири бундан хабар топиб, бу ҳаво кемасини менга эмас, шахсан Туркияга совға қилди. Айни пайтда самолёт бўяляпти. Бўяш ишлари тугаши билан уни олиб келамиз», – деган Эрдўғон Озарбайжондан қайтаётиб журналистлар билан самолётдаги мулоқотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қатар амири Эрдўғонга дунёдаги энг қиммат самолётни совға қилди