
Кучли бош оғриғидан азият чекяпсизми? Ёки бирор вирус юқтириб олдингизми? Хавотирланманг, табиб Жерри Саржент сизга ёрдам беради! Тўғри, текинга эмас – 1200 долларга. Кўпчилик инсонларнинг фикрича, у ростдан ҳам даволай олади. Бор-йўғи 15 дақиқалик сеанси билан.
Ўзининг ажойиб иқтидорига Жерри автоҳалокатдан сўнг эга бўлган. Бир куни у ўтирган такси ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган икки аёлни уриб юборади. Улардан бирининг гавдаси кучли зарб билан ҳайдовчининг ёнида ўтирган Жеррининг бошига келиб урилади. Йигитнинг айтишича, шу пайт у аёлнинг жонсиз танасидан ажралиб чиққан руҳи ҳавога кўтарилаётганини аниқ кўрган.
Мана шу ҳодисадан сўнг Жерри ғайриоддий қобилият эгасига айланди. Тез орада у одамларни даволай олишини тушуниб етди. У ҳозирда мигрень, узоқни кўра олмаслик, шамоллаш ва ҳатто саратон(!)ни ҳам даволамоқда.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар