20:14 / 18.09.2018
3 488

Америкалик аёл велосипед тезлигини 300 км/соатга етказиб жаҳон рекордини ўрнатди (видео)

Америкалик аёл велосипед тезлигини 300 км/соатга етказиб жаҳон рекордини ўрнатди (видео)
Америкалик Денис Мюллер-Коренек велосипед тезлигини соатига 295,6 километрга етказиб жаҳон рекордини ўрнатди. Рекорд АҚШнинг Юта штатидаги қуриб қолган Бонневилль шўр кўли сатҳида ўтказилди. Унинг текис тузли юзаси ишқаланишни камайтиради, шу боис бу ерда максимал тезлик ўрнатиш учун турли синовлар ўтказилади.

45 ёшли Мюллер-Коренекнинг велосипеди махсус спорт автомобилига маҳкамланди ва автомобиль велосипед тезлигини соатига 241 километрга етказди. Шундан сўнг велосипедни тортиб турган трослар ечиб юборилди ва Мюллер-Коренек беш километр масофани ўзи босиб ўтди.

Велосипед енгил углерод материаллардан тайёрланган бўлиб, махсус тишли ғилдираклар ўрнатилганди – улар катта тезликда ҳам мувозанатни сақлаш ҳамда педал бир марта тепилганида 40 метргача юриш имконини берарди.

Аввалги жаҳон рекорди голландиялик Фред Ромпельбергга тегишли: у 1995 йилда тезликни соатига 268,7 километрга етказган. Аёллар ўртасидаги рекорд эса Мюллер-Коренекка тегишли: у 2016 йилда велосипед тезлигини соатига 237,7 километрга етказган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)