Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаган 29 ёшли Айгерим Молдатаева яқинда ўз жонига қасд қилди. Айтишларича, унинг одамлардан, банклардан миллионлаб қарзи бор экан.
Қарзларни эса ўзи учун эмас, севгилиси 27 ёшли исми-шарифи негадир эълон қилинмаган йигит учун олган. Суриштиришганда, йигит унинг кўнгилчанлигидан, севгисидан унумли фойдаланган ҳолда қарз олишга ундаб келган. Айгерим ҳатто фоизга пул олиб унинг қўлига тутқазган. Ношукр йигит эса бу пулларни қиморда ютқазаверган.
Айгерим яшаган Кўктол қишлоғидагилар жуда ачинишмоқда. Ахир, ҳали ёш эди, қолаверса, 8 ёшли ўғли бор. Энди у етим қолди-ку!
Эр ёки йигити бўлмиш бу қаҳрамон марҳуманинг қариндош-уруғларига катта гапириб барча қарзларни қоғозга ёзиб қўлига топширишларини, қарзлар тез фурсатда узилишини айтиб осмондан ҳам келган. Бироқ у бир тийин ҳам пул олиб келмаган.
Марҳуманинг оиласидагилар йигитни судга бериш ҳаракатида юришибди. Негаки, Айгеримнинг бировлардан олган қарзлари кредитлар билан қўшганда 5 миллион тангадан ошиб кетган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?