10:55 / 20.09.2018
4 422

Хитойлик ўғрига бананни ҳаддан зиёд севиши панд берди

Хитойлик ўғрига бананни ҳаддан зиёд севиши панд берди
Шанхай яқинидаги қишлоқларнинг бирига ўғри тушиб, учта уйни ўмариб кетди. Кўрилган зарар 10 минг юанга тенг экани аниқланди. Бироқ полициячилар ўғрини сира тута олишмаётганди. Бу ишда қишлоқда кузатув камераси камлиги халал берарди.

Кунларнинг бирида уйи ўмариб кетилганлардан бири стол устига банан қўйганини эслаб қолди. Бориб қараса, столдаги банан ҳам ғойиб бўлган экан. Дарров полициячиларга шу ҳақда шипшитди. Полициячилар эса бошқа хонадонлардаги кузатув камералари орқали қидирув ташкил этишди.

Қарангки, камераларнинг бири скутерда банан еб кетаётган йигитни хотирасида сақлаб қолган экан. Полиция ходимлари жуда қисқа муддат ичида ўғрини қидириб топишди ва жазога тортишди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик ўғрига бананни ҳаддан зиёд севиши панд берди