
Ҳиндистон ҳукумати “оний талоқ” (“уч марталаб талоқ”)ни ҳуқуқбузарлик дея эътироф этди. Бу ҳақда Times of India нашри Ҳиндистон Адлия вазири Шанкар Прасадга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ҳиндистон Олий суди ўтган йилнинг августида мусулмонларнинг уч марта “талоқ” сўзи ишлатилган ҳолда ажрашишини мамлакат Конституциясининг 14-моддасида кўзда тутилган фуқаролар тенг ҳуқуқлилигига зид деб топган эди. Вазирнинг айтишича, шунга қарамай, “оний талоқ” бериш тўхтамаган.
Нашрнинг қайд этишича, ҳукумат қарори мазкур масалани парламент орқали ҳал қилишга уриниш иш бермагач қабул қилинди. Парламентнинг қуйи палатаси “оний талоқ” учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қишдаёқ қабул қилган, бироқ уни юқори палата маъқулламади.
Манба: Azon.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар