Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин Киев ва ғарбдаги шериклар фикрича, Донбассдаги тинчликпарварлик миссияси қандай бўлиши кераклигини айтиб ўтди. У бу ҳақда Радио НВ эфирида маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz.
Климкиннинг маълум қилишича, режада Донбассда ҳарбийлар, полициячилар ва халқаро маъмуриятнинг бўлиши назарда тутилади. Шу билан бирга, унинг айтишича, полициячилар ҳамда халқаро маъмурият масаласи «мегапринципиалдир».
Унинг сўзларига кўра, Донбассдаги тинчликпарварлар бўйича резолюция лойиҳаси Украина ва унинг ғарбдаги шерикларидан алоҳида бўлиши лозим. Унинг таъкидлашича, бундай лойиҳа «анча аввал» тайёрлаб қўйилган.
Украиналик вазирнинг қўшимча қилишича, тинчликпарварлик операцияси босқичма-босқич кечиши керак.
«Бироқ, умуман олганда, бу фақат маълум бир миссияларни қўриқлайдиган тинчликпарварлар бўлиши керак эмас... Туташ чизиқ бўйлаб ўтирадиган тинчликпарварлар шарт эмас... Эгаллаб олинган барча ҳудудга босқичма-босқич, бироқ кириб бориш жараёни бўлиши лозим», - дея айтиб ўтди Климкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияни «овозни ўчиришга» чақирган Британия вазири Донбассга келганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?