09:55 / 23.09.2018
4 046

23 йил қулликда яшаган қирғизистонлик аёл озод этилди

23 йил қулликда яшаган қирғизистонлик аёл озод этилди
Қирғизистонлик 51 ёшли Зуура Болтоева 1995 йили ишлаб пул топиш илинжида Қирғизистондан Қозоғистонга жўнаб кетганди. Ўзининг айтишича, мусофир юртда қилмаган иши қолмаган. Тамаки пайкалларида тер тўккан, мол, қўй боққан. Ишқилиб дуч келган ишни бажарган. Кунларнинг бирида турмушга чиққан ва эри билан 11 йил бирга яшашган. Ўртада қиз фарзанд дунёга келган. Пешона экан, эри туйқусдан ўлим топди.

Ана шундан кейин Зууранинг шўрига шўрва тўкилди. Қайнотаси ва қайнсинглиси қизини ундан тортиб олишган. Ўзини эса ҳайдаб солишган. Яна кўчада қолган аёл ишга ёлланган. Ёлланган-у, қулликка тушган. Уни ишга олган хўжайинлар ит кунига солишарди. Кеча-кундузлаб овқатсиз қолиб кетарди. Итдек ишларди, қорни овқатга тўймасди. Ҳатто, ёввойи маҳлуқлар ҳам ижирғанадиган жойларда ухлашга мажбур эди.

Мана, ниҳоят қирғизистонлик мутасадди ташкилот вакиллари хайрли ишга қўл уриб ўзга мамлакатларда қулликда хўрланаётган юртдошларини қидириб топишга бел бойлашди. Уларнинг шарофати билан Зуура ватанига қайтиш, опаси Бурмакан Болтоевани кўришга муяссар бўлди.

Тўғри, опа-сингиллар анча вақтгача бир-бирларига тикилиб йиғлашдан нарига ўта олишмади. Кейин эса…

Бахтнинг эрта-кечи йўқ дейишади-ку!..

Зуура дунёдаги барча боқувчиси йўқ, моддий аҳволи аянчли одамларга мурожаат этиб, ҳеч қачон қулликка тушиб қолмасликларини тилади. Яратганга юборган синовлари учун беадад шукр қилди!

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)