14:30 / 23.09.2018
4 039

Қирғизистонда вазир ўринбосари самолётдаги жанжал сабабли лавозимдан бўшатилди

Қирғизистонда вазир ўринбосари самолётдаги жанжал сабабли лавозимдан бўшатилди
Қирғизистон меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Зууракан Каденова у самолёт экипажи билан жанжаллашиши оқибатида халқаро рейсдан олингани ҳақида тарқалган хабар ортидан лавозимидан бўшатилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Каденова “Эйр Астана” авиакомпаниясининг Сеул-Олмаота йўналиши бўйича парвоз қилиши керак бўлган самолётда жанжал чиқаргани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, юқори лавозимли амалдор борт кузатувчилар билан жанжаллашиб, уларга дипломатик паспортини кўрсатган. Оқибатда экипаж сардори аёлни рейсдан олишга қарор қилган.

Айни вақтда Каденова Сеулдаги меҳмонхоналардан бирида қолмоқда. У кейинги рейс билан ватанига қайтарилиши кутилмоқда. Ушбу аёл Сеулда Қирғизистоннинг расмий делегацияси таркибида бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда вазир ўринбосари самолётдаги жанжал сабабли лавозимдан бўшатилди