09:53 / 27.09.2018
3 729

Порошенко ва Трампнинг бир хил костюмда пайдо бўлиши кулгига сабаб бўлди

Порошенко ва Трампнинг бир хил костюмда пайдо бўлиши кулгига сабаб бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина етакчиси Пётр Порошенконинг бир хил костюмдаги сурати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди.

Украина президентининг матбуот котиби Станислав Цеголко твиттерда Порошенко ва Трампнинг икки мамлакат биринчи хонимлари билан тушган суратини жойлаштирди. Шу билан бирга, президентлар бир-бирига жуда ўхшаб кетган: қора пиджаклар, оқ кўйлаклар ва қизил бўйинбоғлар. Цеголконинг таъкидлашича, «ҳатто дресс-код ҳам стратегик ҳамкорларнинг позициясини ифодалайди».

«Афтидан, Пётр ва Трамп битта дўкондан кийим харид қилишган», - дея қайд этган фойдаланувчи Виктор Остафейчук.

«Мен битта гардеробдан дрефф-код, деган бўлардим. Бу иккисидан қайси бири эски кийимда эканини эса, Трампнинг юзидан билиб олиш мумкин», - деб ёзган Юрий Геталов.

Шунингдек, фойдаланувчилар Порошенкога АҚШ президенти билан сурат қанчага тушган бўлиши мумкинлиги борасида тахмин қилишган. Бундан ташқари, суратга қолдирилган изоҳларда у монтажга ўхшаб кетаётгани, унинг асл нусхасида эса Трамп Испания бош вазири Педро Санчес билан бирга тургани тасвирлангани ҳақида фикрлар билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров эшикни адаштириб юборган Порошенконинг устидан кулганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)