07:30 / 29.09.2018
4 766

Қирғизистон парламенти депутати сувни Ўзбекистонга сотишни таклиф қилди

Қирғизистон парламенти депутати сувни Ўзбекистонга сотишни таклиф қилди
Қирғизистоннинг Жўғўрқу Кенеш депутати Кенжебек Бокоев ҳукумат эътиборини Қирғизистондаги сув омборларидаги вазиятга қаратди ва сувни қўшни республикаларга сотишни таклиф қилди.

Депутатнинг таклифи парламентнинг 27 сентябрь кунги мажлисида янгради.

«Талас вилоятидаги Киров сув омборида 2 минг гектар ер сув остида қолган. Биз у ерда сув тўплаймиз ва Қозоғистонга берамиз. Умуман сув омборидаги сувларнинг 90 фоизидан Қозоғистон ва Ўзбекистон бепул фойдаланади. Ҳукумат улардан пул ундириш чораларини кўриши керак», - деди Бокоев.

Депутат, шунингдек, Талас вилоятининг ўзида ерлар етарлича суғорилмагани учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи тушиб кетганини ва ҳосил қишлоқ меҳнаткашларининг меҳнатини оқламаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ерда бир килограмм ловия 30-35 сўм (0,5 долларга яқин), гилос эса – 7-10 сўмга сотилган.

Талас вилоятининг Манас ва Қора Буура туманлари чегарасидаги Киров сув омбори 1975 йилда қурилган. Сув омборида 550 млн кубометргача сув сақланади. Сувнинг 12 фоизидан Қирғизистон фойдаланади, қолган қисмидан эса келишувга биноан Қозоғистон фойдаланади.

Фойдаланилган сув эвазига Қозоғистон ҳар йили иншоотни таъмирлаш учун 70 миллион тенге (194 минг доллардан ортиқ) маблағ ажратади. Бироқ қирғиз томони бу маблағлар етарлича эмаслигини айтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон парламенти депутати сувни Ўзбекистонга сотишни таклиф қилди