08:02 / 29.09.2018
4 792

Nur.kz янгиликлар сайти журналистини ўлдирганликда гумон қилинган шахс ушланди

Nur.kz янгиликлар сайти журналистини ўлдирганликда гумон қилинган шахс ушланди
Қозоғистоннинг nur.kz янгиликлар сайти журналисти Ирина Бекетовани ўлдирганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги вакили Алмас Садубаев маълум қилди.

Аввалроқ 37 ёшли журналист Остонада ўлдириб кетилгани, қотилликда 34 ёшли эркак гумон қилинаётгани ва уни ушлаш бўйича чоралар кўрилаётгани маълум қилинганди. Аёлнинг жасади дўппосланганлик аломатлари билан уйи подъездида аниқланган.

“Гумонланувчи қаршилик кўрсатмади, қочишга уринмади, полициячилар уни қўққисдан ушлашган”, деб қўшимча қилган Садубаев.

Гумонланувчи Анатолий Гусейнов журналист билан яқин муносабатларда бўлган, бироқ расман турмуш қурмаган бўлган. Уларнинг икки нафар умумий фарзанди бўлган. Таъкидланишича, Гусейнов Бекетовани бошқа эркак билан подъездда учратганда, рашк қилиб аёлни ўлдирган.

Марҳуманинг ортидан 4 нафар фарзанди қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Nur.kz янгиликлар сайти журналистини ўлдирганликда гумон қилинган шахс ушланди