date
views 6 892

Адриатика денгизида ёнаётган паромдан 150га яқин киши қутқариб олинди

Адриатика денгизида ёнаётган паромдан 150га яқин киши қутқариб олинди

Адриатика денгизида ёнаётган Италия паромидан 150га яқин киши қутқариб олинди. Бу ҳақда CNN хабарга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Йўловчилар эвакуацияси билан Италия ва Греция қутқарув хизматлари шуғулланмоқда. The Norman Atlantic паромида 450дан ортиқ киши бор эди.

Италияга тегишли The Norman Atlantic пароми Грециянинг Патра шаҳридан Италиянинг Анкона шаҳрига қараб йўлга чиққанди.

Кема Отона оролидан 33 денгиз мили узоқлигида ҳаракат қилаётганида фалокат сигналини жўнатди.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ёнғин кеманинг 200га яқин автомобиль сиғадиган гараж бўлинмасидан чиқиб, шамол сабаб кеманинг қолган қисмига ҳам тарқалган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Адриатика денгизида ёнаётган паромдан 150га яқин киши қутқариб олинди