АҚШнинг Миннесота штатидаги Гилберт шаҳарчаси аҳолиси пишиб ўтиб кетган мевалардан кўп миқдорда еб, ўзини мастдек тутаётган қушларнинг хатти-ҳаракатидан шикоят қилишди.
Таъкидланишича, шаҳарда қушлар ўзини ғалати тутиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда: улар ўзини бинолар ойналари, машиналарга бориб урмоқда ва бошқа ғалати ҳаракатлар содир этмоқда. Шу юзасидан аҳолидан полицияга кўплаб шикоятлар тушган.
“Бу ерда ўсувчи баъзи резавор мевалар эрта совуқ сабабли одатдагидан аввал ачий бошлаган ва бу ўз навбатида бижғиш жараёнини тезлаштирган. Кўринишича, баъзи қушлар ўзини мастдек тутмоқда”, деб айтилган полиция бошлиғи Тай Течар баёнотида. Таъкидланишича, қушлар ўз ҳаракатларини базўр бошқармоқда, гоҳида эса маълум йўналиш бўйлаб ҳаракатлана олмаяпти.
Орегон штати университетида таъкидланишича, октябрь давомида ачиб кетган меваларни истеъмол қилган қушлар ўзини мастдек тутади.
Полиция бошлиғининг айтишича, жорий йилда маст қушлар билан боғлиқ вазият жиддийроқ тус олган. Кўплаб қушлар жанубга учиб кетмагани сабабли улар аввалги йиллардагидан кўпроқдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди