date
views 8 376

Россиядаги муаммолар Франция ва Германия ялпи ички маҳсулотининг камайишига олиб келиши мумкин

Россиядаги муаммолар Франция ва Германия ялпи ички маҳсулотининг камайишига олиб келиши мумкин

Россия иқтисодиётидаги инқироз бошқа давлатлар, шу жумладан, Франция ва Германия иқтисодий ҳолатига ҳам таъсир қилади, деб ёзади “Slate” журнали мухбири Жерар Орни.

Франция миллий статистика идораси “Insee”нинг маълумотларига кўра, ҳозирда Франция экспортининг 2,3 фоизи ва Германия экспортининг 3,9 фоизи Россияга тўғри келади.

“Ялпи ички маҳсулоти умумий дунё ЯИМининг 3,4 фоизини ташкил қиладиган Россиядаги иқтисодий муаммолар келтириб чиқарадиган таъсирларни инкор қилиб бўлмайди”, деб айтилади мақолада.

Француз ва немис корхоналарининг Россиядаги савдо ҳажми камайиб кетди, натижада улар керакли хомашёни камроқ миқдорда сотиб оладилар ва ўз ходимларига камроқ пул тўлайдилар, деб таъкидлаб ўтилади журналда.

Франция миллий статистика идораси “Insee”нинг маълумотларига кўра, Россия ЯИМнинг 3 фоизга камайиши Франция ЯИМнинг 0,1 фоизга, Германия ЯИМнинг 0,15 фоизга камайишига олиб келади.

Ушбу Европа давлатлари иқтисодиёти учун бу анчагина йўқотишни ташкил қилади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг маълумотларига кўра, Германияда 2014 йилда ЯИМ ўсиш суръати 1,5 фоизни, Францияда эса 0,3 фоизни ташкил қилади.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги муаммолар Франция ва Германия ялпи ички маҳсулотининг камайишига олиб келиши мумкин