date
views 4 250

АҚШда самолёт машина устига қулаб тушди (видео)

АҚШда самолёт машина устига қулаб тушди (видео)
Фото: «Facebook.com»
13 октябрь куни АҚШнинг Техас штати Мидленд шаҳрида автомобиль турар жойига қўйилган машина устига енгил моторли самолёт қулади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган.

Унча катта бўлмаган самолёт маҳаллий вақт билан эрталаб соат 11ларда ClayDesta савдо маркази автомобиль турар жойида хавфли қўнишни амалга оширган, дейилади Мидленд полициясининг «Facebook»даги саҳифасида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аниқлик киритишича, хавфли қўниш чоғида самолёт бортида икки киши бўлган. Улар тан жароҳати олган, аммо ҳозир уларнинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Самолёт қулаган пайтда машина ичида ҳеч ким бўлмаган.

Ушбу содир бўлган воқеа акс этган видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда самолёт машина устига қулаб тушди (видео)