
Фото: «Verelq»
Комик актёр Айк Марутян Арманистон пойтахти — Ереван шаҳрининг янги мэри этиб сайланди. «Life» хабарига кўра, 13 октябрь куни инаугурация маросими ўтказилиб, Марутян қасамёд қабул қилган.
«Менинг қадамим» сайловолди кампанияси блоки таркибига кирувчи Пашинян бошчилигидаги «Фуқаролик келишуви» партияси Ереван оқсоқоллар кенгашига сайловларда 81,06 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди. Бу партия рўйхатини бошқариб келган актёр Марутян автоматик тарзда пойтахт мэрига айланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар