22:25 / 15.10.2018
3 412

АҚШ элчихонаси хатолик туфайли Австралия расмий шахсларига мушук суратини юборди

АҚШ элчихонаси хатолик туфайли Австралия расмий шахсларига мушук суратини юборди
АҚШ элчихонаси Австралиянинг расмий шахсларига нотўғри мактуб жўнатгани учун узр сўради.

Гап шундаки, мансабдор шахсларга зиёфатга ташриф буюриш таклифи билдирилган ва “Сезам кўчаси” мультфильмидаги қаҳрамоннинг пижамасида бўлган мушук сурати илова қилинган электрон мактуб жўнатилган. “Бу почта интерфейсини текширган янги ходимларимиз хатоси туфайли юз берди”, деб айтилган АҚШ элчихонаси баёнотида.

Аниқланишича, элчихонанинг янги ходими мактубларни юбориш тизимини синовдан ўтказаётиб, тасодифан реал фойдаланувчиларга ҳазиломуз таклифни жўнатиб юборган. Элчихона бу хатолик учун узр сўраб, “пижамадаги мушуклар билан зиёфат қилмоқчи бўлганларни ранжитганидан афсусдалигини” айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ элчихонаси хатолик туфайли Австралия расмий шахсларига мушук суратини юборди