12:37 / 16.10.2018
2 426

Хабиб Нурмагомедовга Украина фуқаролигини бериш рад этилгани маълум қилинди

Хабиб Нурмагомедовга Украина фуқаролигини бериш рад этилгани маълум қилинди
Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов ўз вақтида Украина фуқаролигини олмоқчи бўлган. Бу ҳақда унинг амакиси Алекс Нурмагомедов “Спорт-Экспресс” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Хабиб Украина фуқаролигини олиши учун имкони бор ишни қилганмиз. Биз Украина ва унинг халқини қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Айтишим мумкинки, бундан яхшироқ халқ йўқ. Туғилган жойинг ватанинг, дейишади. Бироқ менингча, сенга яхши бўлган жой ватандир. Биз Хабибнинг Украина учун иштирок этишини режалаштиргандик, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмадик”, деб айтган Нурмагомедовнинг амакиси.

Унинг айтишича, Хабиб унга Украина фуқаролиги рад этилганидан ранжиган. “У нима учун паспорт берилмаётгани ҳақида сўраганда, буни билмаслигимни ва ҳеч нарса қила олмаслигимни айтганман. У биринчи жангларига Полтавадан учган. Киевдаги “Combat-DOBRO” клуби учун иштирок этган. Полтавадан Хабибни Россияга жўнатганмиз”, деб қўшимча қилган спортчининг амакиси.

Таъкидланишича, Хабибнинг отаси Абдулманоп Нурмагомедов ҳарбий хизматни Украинада ўтаган. Сўнгра украиналик мураббий Петр Бутрий қўлида дзюдо билан шуғулланган ҳамда дзюдо ва самбо бўйича Украина чемпиони бўлган. Хабибнинг амакиси Алекс Нурмагомедов эса ҳозирда Украинанинг Полтава шаҳрида яшайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)