
Бу воқеа Бразилиянинг Форталеза шаҳридаги касалхоналардан бирида содир бўлди. 28 ёшли Аманда да Сильва исмли аёл ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафтасида эпилепсия ҳолатига тушиб, муддатидан олдинроқ туғруқхонага ётқизилганди. Врачлар бир нарсадан қўрқишарди. Агар яна эпилепсия ҳолати такрорланадиган бўлса, ўзи ҳам, фарзанди ҳам нобуд бўлади. Шуни ҳисобга олиб жарроҳлик амалиёти ёрдамида туғруқни амалга оширишди. Кейин эса аёлни сунъий комага тушириб қўйишди.
Орадан бир неча кун ўтиб аёлнинг аҳволи янада оғирлашди. У оғриқни ҳам, дори воситалари таъсирини ҳам сезмай қўйди. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, у чуқур кома ҳолатидан чиқиш ўрнига тобора ўлимга юз тута борарди.
Шунда ҳамшира аёлнинг ёнига янги туғилган чақалоғини ётқизиб қўйди. Не кўз билан кўришсинки, бола ёнига ётқизилиши билан аёлнинг юрак уриши тезлашди, кўзларидан ёш думалаб тушди. Ўша лаҳзаларданоқ Сильванинг аҳволи яхшиланиш палласига кирди. Орадан 20 кун ўтиб эса уни соғ-саломатликда уйига кузатиб қўйишди.
— Биз вазият бу қадар катта тезликда ўзгаришини кутмагандик, — дейди ҳамшира. — Ҳаммамиз қувонганимиздан йиғлаб юбордик. Чунки Сильвани биз эмас, чақалоқ ҳушига келтирди. Шундан кейин она ва бола ўртасидаги яқинликка ҳеч бир қудрат бас кела олмаслигига яна бир бор амин бўлдик.
Манба: Hordiq.uz
БразилияФорталезаҲомиладорликЭпилепсияЖарроҳликКома ҲолатиЯнги ТугилганЮрак УришиОна ва Бола Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар