
АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда унга Америка сайловларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтган. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Fox Business’га берган интервьюсида хабар берди.
«Мен шундай дедим: «Бундан кейин ҳеч қандай аралашув бўлмасин», - дея айтиб ўтди Трамп. Унинг сўзларига кўра, Путин бунга жавобан Москва сайловларга таъсир ўтказишга уринмаганлигини билдирган.
Шунингдек, АҚШ раҳбарининг тахминига кўра, Путин АҚШ президенти сифатида Хиллари Клинтонни кўришни истаган.
Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг биринчи тўлиқ форматдаги учрашуви 16 июль куни Хельсинкидаги президентлик саройида бўлиб ўтди. У тахминан тўрт соат давом этди. Томонлар музокаралардан мамнун бўлганликларини маълум қилишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар