17:33 / 17.10.2018
2 604

Қримда коллеж биносида портлаш: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео)

Қримда коллеж биносида портлаш: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео)
Фото: «РИА Новости»
Қримдаги Керч политехника коллежида портлаш содир бўлди, деб ёзмоқда "Хабар" нашри «РИА Новости»га таяниб.

Маълум қилинишича, ўн киши қурбон бўлган, эллик нафарга яқин киши жароҳатланган. Йигирма нафар киши ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.

«Портлаш коллеж ошхонасида содир бўлган, сабаби ҳали маълум эмас, унга мутахассислар аниқлик киритишади», — деган нашрга маълумот берган манба.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳудудда отишма овозлари ҳам эшитилган. Айтилишича, автомат билан қуролланган шахс бино ҳудудидаги талабаларга ўқ узган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қримда коллеж биносида портлаш: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео)