
Россия президенти Владимир Путин ака-ука Кокоринлар ва Павел Мамаев томонидан дўппосланган мулозимларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Минпромторг департаменти директори Денис Пак «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени, «НАМИ» ташкилоти бош директори Сергей Гайсин Александр Невский ордени билан мукофотланди.
Минпромторг ва «НАМИ» президент кортежи ва Aurus-41231SB «Сенат» хизмат машинасини лойиҳалаштириш билан шуғулланган эди. Унга 12 миллиард рублдан ортиқ маблағ сарфланди. Путин май ойида ўтказилган инаугурация маросимига илк маротаба шу машинада келганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар