17:20 / 18.10.2018
4 100

Владимир Путин Ўзбекистонга йўл олмоқда

Владимир Путин Ўзбекистонга йўл олмоқда
Аввал хабар берилганидек, бугун, 18 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланади.

Ташрифнинг асосий қисми эртага, жума кунга режалаштирилган, деб хабар бермоқда Даракчи нашри.

Давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган сиёсий мулоқотнинг давоми сифатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳолати юзасидан фикр алмашадилар. Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган.

Шунингдек, мамлакатимизда атом электр станцияси қурилишининг бошланишига бағишланган маросим видеоконференция тарзида ўтказилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин Ўзбекистонга йўл олмоқда