Чеченистоннинг амалдаги раҳбари у ҳақда салбий фикр билдирган ингушетиялик оқсоқол Муҳажир Налгиевникига йўл олди, деб ёзади «TJournal» маълумотига асосланиб Daryo.uz.
Қодировнинг 70 автомобилдан иборат қуролланган кортежи кекса кишиникига отланди. Бироқ Чеченистон президенти келгунга қадар уларни минглаб қуролланган ингуш кутиб олди.
Қодиров Telegram’даги каналида учрашув қандай ўтганлигини ҳикоя қилган. Налгиев «унга нисбатан ҳурматсизлик қилган бўлса-да», Қодиров ундан узр сўраган.
«Муҳажир ақлли ва муҳтарам инсон сифатида унинг уйига ҳақиқий эркак сифатида келганлигим ва унга ҳурмат билан суҳбатлашганлигимни маълум қилиб, узрни қабул қилишни сўради. Мен ҳам, ўз навбатида, Аллоҳ учун Муҳажирни кечирдим, шунингдек, унинг қалбида мендан хафалик бўлса, мусулмон сифатида кечирим сўрадим», — деб ёзади Рамзан Қодиров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда