15:38 / 22.10.2018
4 595

Мирзиёев, Путин ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви видеоси

Мирзиёев, Путин ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви видеоси
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия президентларнинг норасмий учрашуви тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизматига таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.

«Яхши музокаралар бўлиб ўтди, мен матбуотда ўқидим. Ҳаммасидан хурсанд бўлдим», - деди Нурсултон Назарбоев учрашув якунлари бўйича.

Россия Федерацияси президентининг айтишича, учрашувга жуда кўплаб россияликлар келган.

«Биринчи учрашувга, Шавкат Миромонович (Мирзиёев) таклиф қилди, Россиядан мингдан ортиқ киши ташриф буюрди», - дея таъкидлаб ўтган Владимир Путин.

«Ҳудудларнинг ўзи ишлай бошлашди, ҳаммаси яхши бўлади», - дея қайд этиб ўтди Нурсултон Назарбоев.

Давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан бирга Қозоғистонга ташриф буюргани, улар Нурсултон Назарбоев учрашув ўтказгани хабар қилинганди.

Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашув давомида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мирзиёев, Путин ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви видеоси