10:35 / 23.10.2018
3 566

Трампни «қора оққуш» деб аташди

Трампни «қора оққуш» деб аташди
Нью-Йоркдаги CITIZEN конференцияси вақтида Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер АҚШ президентини «қора оққуш», деб атади. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.

Кушнер бундай фикрни ундан Республикачилар партияси оралиқ сайловларда муваффақиятсизликка учраса, Трампга бу қандай таъсир қилиши ҳақида сўрашганида айтиб ўтди.

«У қора оққуш. У бутун умри давомида қора оққуш бўлиб келди», - дея жавоб берган Кушнер.

Телеканалдан эслатишларича, ушбу атама муаллифи америкалик математик ва трейдер Нассим Николя Толиб саналади. У ҳеч қандай тахминларга бўйсунмайдиган ва бошқаларнинг тахмин қилиш мумкин бўлган нарсалар ҳақидаги фикрини ўзгартирадиган кишиларни «қора оққуш», деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампни «қора оққуш» деб аташди