03:38 / 24.10.2018
3 687

Хитой дунёнинг энг узун денгиз кўпригини очди

Хитой дунёнинг энг узун денгиз кўпригини очди
22 октябрь куни Хитойнинг жанубида дунёдаги энг узун 55 километрлик денгиз кўприги очилди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Turon24 нашри хабар бермоқда.

Мазкур кўприк Гонгконг, Макао ва Гуандун вилоятининг Чжухай шаҳрини боғлайди.

Тантанали тадбир Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Гонгконг Конгресс раиси Кэрри Лам, Хитой Давлат кенгаши Бош вазирининг биринчи ўринбосари Хань Чжэна, Гуангдонг вилояти партияси қўмита котиби Ли Хи ҳамда 700 га яқин меҳмонлар иштирокида Чжухай шаҳрида бўлиб ўтди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга келиб, кўприкда кунига 29 мингдан ортиқ автомобил ва 120 мингдан зиёд йўловчи ўтади.

Дунёдаги энг узун кўприкнинг иқтисодий интеграцияга, шаҳарларнинг ривожланишига, шунингдек, Гонконг ва Макаода туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, кўприкнинг оғирлиги 400 минг тоннани ташкил этиб, у соатига 300 километрдан зиёд кучли тайфун шамолига ҳамда 8 магнитудали зилзилага бардошли қилиб, мустаҳкам қурилган.

Эндиликда Гонгконгдан Чжухайгача бўлган уч соатлик йўл 30 дақиқага қисқарди. Кўприкда транспорт қатнови 24 октябрь куни очилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой дунёнинг энг узун денгиз кўпригини очди