Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича эришилган келишувларга содиқ эканини тасдиқлайди. Бу ҳақда у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда БЕЛТАга таяниб Kun.uz.
"Бизнинг Ўзбекистон президенти билан барча келишувларимиз амалда. Биз ўзимизга олган мажбуриятларни, албатта, бажарамиз. Менинг дўстимга шуни етказиб қўйингки, биз келишувларимизни бажаришда давом этамиз", - деди Александр Лукашенко.
Давлат раҳбари Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ижобий ривожланиб бораётганини таъкидлади. "Мен бу ҳақда мунтазам гапираман ва таъкидлаб келаман. Биз бир неча йил ичида йигирма йилда уддасидан чиқмаган ишни қилдик", - деди у. Александр Лукашенко бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ҳиссаси борлигини қайд этди.
Беларусь президенти Ўзбекистон раҳбарининг ютуқлари, шу жумладан, ташқи сиёсатдаги муваффақиятларини юксак баҳолади. "У яқин қўшнилар билан муносабатларни тезда нормаллаштирди, халқаро майдонда ўзини яхши тутмоқда, унда Ғарб билан ҳам, Шарқ билан ҳам яхши муносабатлар бор, - деди Беларусь етакчиси. - Шунинг учун, бизнинг муносабатларимиз учун фон яхши, бизда шундай муносабатлар борлиги ҳам ёмон эмас".
Давлат раҳбарининг эслатишича, яқинда Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муайян йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олишди. Унинг бўлимларидан бири ҳарбий-техникавий ҳамкорликка бағишланган, Виктор Маҳмудов ҳам айнан шу сабабдан Беларусга ташриф буюрди. Шу муносабат билан Александр Лукашенко Беларуснинг ушбу соҳадаги тажрибаси билан алмашишга ваъда берди.
Ўз навбатида, Виктор Маҳмудов мамлакатларнинг ҳарбий-техникавий соҳадаги ижобий ҳамкорлигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Беларусь хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик режасини имзолаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)